TAOMLAR.TOP - Таомлар портали

Турли миллатларга мансуб ва ўзбек миллий таомлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.

Таомлар рўйҳати

Бешбармоқ

Биринчи навбатда, қозонда, гўштлар, қази, туз ва зира солиниб, 3 соат давомида сувда қайнатилади. Сув биринчи қайнаб чиққан вақтида кўпикни олиш керак. Ёдингизда бўлсин! Кўпикни қанчалик эринмай олсангиз, сув шунчалик тиниқ бўлади.

Шилпилдоқ

Қозондаги қизиган ёғга олдин пиёзни солиб, новвот ранг тус олгунича қовурамиз. Сўнг, гўштни солиб, қовуришда давом этамиз. Кейин помидор қайласи. Сўнгра, картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёз бўлакчалари кетма-кет солиниб, масаллиқлар чиройли қизил тус олгунича қовурамиз. Таъбга кўра, саримсоқ пиёз (яшил) ва сельдерей солиш мумкин.

Гўштли рулет

Тухумни оқини шакар билан аралаштириб, иссиқ сутга солинади. Сўнг, 2 стакан ун билан ачитқи солиниб, суюқ хамир қорилади ва 2 соатга музлаткичга қўйилади. Сўнг, суюқ хамир музлаткичдан олиниб, тўз, ёғ, 3та тухум сариғи ва ун солиниб, юмшоқ хамир қорилади.

Холодец

Мол оёғи сувда суягидан ажралгунича қайнатилади. Сўнг, сувдан олиб, суягидан ажратиб, тўғраб, қайта солинади. Устига гўшт майда тўғралиб солинади. Гўшт пишгач, туз ва зираворлар, тўғралган саримсоқпиёз солиб, яна 5-10 дақиқа қайнатилади.

Норин

Норин шоҳона таом бўлиб, ўзбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб бўлган таомдир. Асосан йилнинг совуқ фаслларида тайёрланади. Таомни таъбга қараб мол ёки от гўштидан тайёрлаш мумкин. 

Қовоқ димлама

Ҳамма масаллиқлар йирик бўлакланади. Қозон тубига биринчи парраклаб кесилган думба бўлаклари териб чиқилади. Кейин, пиёз, гўшт, картошка ва қолган масаллиқлар солинади (териб чиқилади). 

Хоним

Шўр сувга оддий хамир қорилади. Хамир тингунча қиймасини тайёрлаймиз. Картошка ва пиёз артиб, сомонча тўғралади. Чарви ёғ майда кубик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар аралаштирилиб, зираворлар солиниб, тузи ростланади. Тинган хамир иложи борича юпқа қилиб ёйилади...

Гречка палов

Ҳамма масаллиқлар кераклича хажмда майдалаб тўғралади. Қизиб турган қозондаги ёғга пиёз солиб, новвот ранг бўлгунича қовурилади. Сўнг гўшт солинади. Бироз қовурилгач, помидор солинади. Яна бироздан сўнг картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёғ ва кўкат кетма-кет солиниб, қовурилади. Тузи ростланиб, сув солинади....

Қовоқ сомса

Қовоқ, картошка, пиёз ва думба ёғи кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади. Тинган хамир юпқа ёйилиб, омухта ёғ суртилади. Хамир рулет ҳолига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади. Хамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. 

Қуймоқ

10 та тухум идишга чақилади, ичига ун, разрыхлитель (қавартма), ёғ ва таъбга кўра туз солинади. Бу ҳамма масса блендерда яхшилаб аралаштирилади. Духовка листини ёғлаб, ичига аралашма солинади.Ва унинг устига паррак қилиб тўғралган сосиска керакли миқдорда солинади. Бу листни олдиндан қиздирилган духовка ичига қўйилади. Ўртача оловда 10-15 дақиқа пиширилади.


Кўза шўрва

Кўзаларнинг ичига, аввал, керакли бўлакларга бўлинган гўшт, сабзи, картошка, помидор, пиёз, саримсоқ пиёз, булғор қалампирлари, кўкатлар солинади ва тузи ростланади. Таъбингизга кўра зираворлар солса ҳам бўлади. Устидан, масалллиқларни кўмгунича сув солинади. Сўнг, кўзалар олдиндан қиздирилган газ духовкасига жойлаштирилади. Кўзадаги сув қайнаб чиққач, газ духовкасининг олови ўртача пасайтирилади.

Кесма лағмон

Қозонга 1 чўмич ёғ солинади. Ёғ қизигач, тўғралган пиёз солиб, қизаргунича қовурилади. Сўнг, йирик сомонча шаклида тўғралган гўшт солинади. Гўшт бироз қовурилгач, устига тўғралган помидор солинади ва қовуришда давом этилади. Помидор эзилиб, йўқ бўлгач, 1 коса сув солинади. Сув қайнаб чиққач, олов пасайтирилиб, гўшт пишгунича қайнатилинади. Солинган 1 коса сув камайиб, қовуриш ҳолига етганида, олов баландлатилади.

Тошкентча ош (палов)

Қозонга ёғ солинади. Ва у қизигач, гўшт солиниб, қизаргунича қовурилади. Устига тўғралган пиёз солиб, уни ҳам қизаргунича қовурилади. Ошни ранги пиёзни қовурилишига қараб ўзгаради. Агар сиз оқишроқ ошни ҳоҳласангиз, пиёзни кўп қизартириб қовурманг. Агар пиёзни гўшт рангига яқин қизартириб қовурсангиз, ош қизил тусда бўлади.

Чойхона димлама

Ушбу таом бош ошпаз Ҳислат ака бошчилигида эркаклар томонидан чойхонада тайёрланган. Таом 15 кишилик.
Картошка, пиёз, сабзи ва саримсоқпиёз артилиб, бироз сувга солиб қўйилади. Карам 6-8 бўлакка бўлиниб, орасига туз сепиб қўйилади... 

Окрошка (яхна шўрва)

Гўшт шўр сувда 1 соат давомида (гўшт пишгунича) қайнатилинади. Сўнг шўрваси совутишга олиб қўйилиб, гўшт ва бодринг сомонча тўғралади. Картошка ва тухум қирғичнинг йирик тишидан ўтказилинади. Кўкатлар тўғралиб, гўшт қайнаган сувга ҳамма масаллиқлар солинади. Қатиқни ҳам аталаб, солинади. Тузи яна бир бор ростланиб, музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Булғор қалампирли дўлма

2 та пиёз майда тўғралади. Унга тозаланган гуруч ювилиб, қийма гўшти билан қўшилади. Тузи ростланиб, зираворлар қўшилади. Озгина томат пастаси ҳам қўшиш мумкин. Тайёр қийма тозаланган (думи олинган) булғор қалампири ичига жойланади. 

Товуқли котлет

Нон ивитилади, сўнг, сувидан силқитилиб, қиймага қўшилади. Устига тухум чақилиб, яхшилаб аралаштирилади. Туз ва зираворлар солиниб, яна аралаштирилади. Тайёр бўлган қийма кичик бўлакчаларга бўлиниб, бироз тиндирилади. 

Димлама

Гўшт, картошка, карам ва сабзи керакли катталикка бўлинади. Тоза қозон тубига гўшт бўлаклари териб чиқилади. Сўнгра тўғралган пиёз, сабзи, карам ва картошка терилади. Бунда ҳар бир қатлам устига озгинадан туз сепилади. Энг устига тўғралган помидор ва саримсоқпиёз бўлакчалари солинади. 

Пицца

Идишга унни, газда эриган маргаринни, чой содаси ва тузли қатиқни солинади. Тухумни биттасини сариғи олиб қўйилади ва қолгани идишга солиниб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади ва 4та бўлакка бўлиниб, 30 дақиқага тиндирилади.
Хамир тингунича начинка тайёрлаймиз...


Манти

Идишга унни солиб, шўр сувда хамир қорамиз. Хамир тингунича қийма тайёрлаймиз. Гўшт ва пиёз майда кубик тўғралади. Зираворлар солиб, тузи ростланади.
Тинган хамир юпқа қилиб ёйилади. Ёйилган хамир тахланиб, 5 бармоқ энлигида кесилади. Ҳар бир бўлакка қийма солиб, тугилади...

Пегодя

Ун идишга солиниб, ўртаси очилади ва ичига хамиртуруш, илиқ шўр сув солиб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади. Хамирни ўраб, ошиши учун иссиқ жойга қўйилади.
Хамир ошгунича қийма тайёрланади...

Пиёзли қатлама

Тузли сувга хамир қорилади ва тиндирилади. Пиёз артилиб, майда тўғралиб, эзилади. Хамир ёйилиб, устига омухта ёғ суртилиб, пиёз сепилади. Сўнг хамир ўралиб, рулет ҳолига келтирилади. Рулетлар 3-4 га бўлиниб, кулчалар ясалади ва тиндирилади. Тинган кулчалар това катталигига мосланиб, ёйилади ва озгина ёғда икки томони қизаргунича пиширилади.

Хонаки сухарик

Кўпчилигимизга маълум, ҳозирда дўконларда турли таъмли нон сухариклари (кириешкалар) сотилади. Болаларимиз уларни яхши кўриб истеъмол қилишади. Лекин уларнинг ҳажми кам. Болаларимиз 1-2 қутисига туйишмайди. Фарзандларимизни янада хурсанд қилиш учун биз сухарикларни уй шароитида тайёрлаймиз..

Ток дўлма

Гуруч тозаланиб, ювилади. Пиёзнинг 3 дан 2 қисми майда тўғралади. Қийма гўш, гуруч, тўғралган пиёз, зираворлар қўшиб қийма қиламиз. Агар ток барглари тузланган (консерваланган) бўлса, муздек сувда яхшилаб ювилади.
Барра (янги) ток барглари бўлса, иссиқ сувга юмшагунича солинади. Баргларни тескари томонига қийма қўйиб тугилади. 

Қорин рулет

Ювиб, тозаланган қорин ички тарафининг 1 четига гўшт, сабзи, саримсоқ пиёз, кўкатлар устма-уст терилади. Қатлам орасига таъбга кўра зираворлар сепилади.
Қорин зич қилиб ўралиб, рулет ҳолига келтирилади. Ўрама рулетни қаттиқ каноп ёки ип билан зичлаб бойланади. Ва 4 соат мобайнида қайнатиб пиширилади.

Кўк сомса

Ундан ўртача юмшоқликда шўр сувга оддий хамир қилинади. Ва бироз тиндириб қўйилади. Кўкатлар тозаланиб, картошка ва гўшт кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади. Тинган хамир юпқа ёйилиб, омухта ёғ суртилади. Хамир рулет ҳолига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади.


Балиш

Қийма тайёрланиши:
Картошка, думба майда кубик қилиб тўғралади. Кўкатлар тозалаб тўғралади. Зираворлар қўшиб аралаштирилади.
Хамир тайёрланиши:
Ун ичига маргаринни тўғраб соламиз. Ва урвоқ ҳолига келтирамиз. 

Чучвара

1 коса сувда 1 ош қошиқ туз эритилади. Тайёр эритма унга солинади ва 2 тухум та қўшиб, хамир қорилади. Хамир яхшилаб муштлаб, тиндириб қўйилади.
Қозонга сув солиниб газга қўйилади. Сув қайнаб чиққач, 2-3 дона майда тўғралган пиёз ва картошкалар солинади.
Энди қийма тайёрлаймиз.


Қийма кабоб

Гўшт бўлакларга бўлинади ва гўшт майдалагичдан артилган пиёз билан уч карра ўтказилади. Сўнг зираворлар ва туз қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр қийма музлаткичга ярим кунга қўйилади.
Кейин қийма музлаткичдан олиниб, сихларга бир маромда жойланади.

Гулкарам шўрва

Мол ёки қўй гўштининг ёғлироқ жойи ва суякларидан солиб, пиёз қўшиб қайнатилади, сўнгра гулкарамнинг гул шохларини ўзагидан ажратиб, кубик шаклида тўғралган сабзи билан бирга қайнаб турган шўрвага солиб пиширилади. 

Гулкарам қовурма

Гулкарамнинг гул шохларини ўзагидан ажратиб олинади. Масаллиқни совуқ сувда бир-икки чайқаб олингандан сўнг қайнаб турган тузли сувга солиб қайнатиб олинади. Ярим тайёр карамни доғланган думба ёғида пиёз билан бирга қовуриб пиширилади. Таомни дастурхонга ликопчаларда тортилади.

Гуручли товуқ шўрва

Товуқ гўшти қозонга солиниб қайнатилади. Қайнаб чиққанидан сўнг кўпиги олинади. Олов ош дамланадиган пастликда пасайтирилиб, қозон қопқоғи ёпилади. Ва шу ҳолатда 3 соат қайнайди.
Гуруч пишириладиган қозон (кашаварка)да пишириб олинади.

Mobirise

Свяжитесь с нами

Оставьте ваши отзывы или отправьте ваши предложения или жалоб!


Ссылки
  • www.taomlar.top


Обратная связь

Пожалуйста, присылайте нам свои идеи и предложения! Любая обратная связь будет оценена.